Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида истиқомат қилувчи аҳолидан бугунги кунгача жами 18 206 та мурожаат келиб тушган.
Сайёр қабулларда Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Олий хўжалик суди, Марказий банк, Бош прокуратура, Ички ишлар, Фавқулодда вазиятлар, Олий ва ўрта махсус таълим, Халқ таълими, Соғлиқни сақлаш, Мудофаа, Молия, Меҳнат, Адлия вазирликлари, давлат қўмиталари раҳбарлари, Тошкент туманлари ҳокимликлари масъул ходимлари, фуқаролар иштирок этди.
Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида истиқомат қилувчи аҳолидан бугунги кунгача жами 18 206 та мурожаат келиб тушган. Мурожаатларнинг 6 706 таси Мирзо Улуғбек туман ҳокимлигига тегишли бўлиб, уларнинг 6 534 таси жисмоний шахслардан ҳамда 172 таси юридик шахслардан келиб тушган. Ушбу мурожаатларнинг 5 658 таси (84,4%) кўриб чиқилган бўлиб, ҳозирда 1 048 та (15,6%) мурожаат кўриб чиқилиш жараёнида.
Ўз навбатида, Бектемир туманида истиқомат қилувчи аҳолидан бугунги кунгача жами 3 024 та мурожаат келиб тушган. Келиб тушган мурожаатларнинг 1 183 таси Бектемир туман ҳокимлигига тегишли бўлиб, уларнинг 1 158 таси жисмоний шахслардан ҳамда 25 таси юридик шахслардан келиб тушган.
Бу рақамлар давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шаҳар ва туман ҳокимликлари масъул шахсларининг халқдан, уни қийнаб келаётган муаммолардан узоқлашиб қолгани, мурожаатлар билан ишлаш соҳасига етарли даражада эътибор қаратмагани каби салбий омиллар чуқур илдиз отиб кетганини кўрсатади. Мазкур мурожаатлар қонунда белгиланган ижро муддатларида кўриб чиқилмаган ва муддати бузилган ҳолда жавоб хати берилган.