...
МЕНЮ
ONLINE TV

Вулқон ичра маъбуда Пеле кўриниш берди


11:04, 21.04.2017 Жамият
 3 722

Воқеа тафсилотларини эътибордан четда қолдирмаган ҳазилкаш журналистлар Уоррен Финцга қадимий маъбуда Пеледан эҳтиёт бўлишни тавсия қилишди.

40 ёшли экскурсиячи Уоррен Финц Гавайи оролларида бир неча ўн минг йиллардан бери жойлашган Килауэа вулқони отилишини суратга туширди.
 
Уоррен суратни ўрганиб чиқиш вақтида қизиқарли манзарага кўзи тушди. Яъни суратда отилаётган вулқон ичида оловда ёнаётган қадимий маъбуда Пеле тимсоли тасвирланган эди. Бу ҳақда "Metro" нашри хабар берди.
 
Ноодатий суратларни жамлаб борадиган Финцнинг сўзларига кўра, ушбу суратда маъбуда Пеленинг юз қисми тўлиқ намоён этилган ва у ёш қиз тимсолида кўриниш берган. Тахминларга кўра, Пеле қадимги даврда Гавайи оролларини кашф этган экан.
 
Маҳаллий афсоналарда келтирилишича, Пеле қадимда фақат олов худоси бўлибгина қолмай, чақмоқ, шамол ва вулқон худоси ҳам ҳисобланган. Маъбуда фақатгина Килауэа вулқони отилган вақтда ундан қолган зарра тошларни талон-тарож қилишга интилган инсонларгагина ўзини кўрсатади.
 
Воқеа тафсилотларини эътиборда четда қолдирмаган ҳазилкаш журналистлар Уоррен Финцга қадимий маъбуда Пеледан эҳтиёт бўлишни тавсия қилишди.
Мадина Муҳаммадиева

Теглар:маъбуда Пеле 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар