...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Камолот” эксклюзив совғаларга бой акция ташкил қилди


10:56, 21.04.2017 Жамият
 3 514

Энг яхши фотосуратлар Ҳаракатнинг Марказий Кенгашида ташкил этилган махсус ишчи гуруҳ томонидан сараланади ҳамда сайтда эълон қилиб борилади.

“Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати 9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан “9 май” акциясига старт берилганини эълон қилди.

Акцияда иштирок этиб эксклюзив совғаларга эга бўлиш учун жойларда Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган тадбирлар жараёнидан олинган фотосуратларни #XotiraUz ҳештеги остида Facebook ижтимоий тармоғидаги “Камолот” саҳифасига ҳолда жойлаштириш керак.

Энг яхши фотосуратлар Ҳаракатнинг Марказий Кенгашида ташкил этилган махсус ишчи гуруҳ томонидан сараланади ҳамда сайтда эълон қилиб борилади.

Акцияда фаол иштирок этган ёшлар – энг яхши фотопост муаллифлари “Камолот” ЁИҲ томонидан “Камолот” кутубхонаси” рукни остида чоп этилаётган китоблар тўплами ҳамда 2017 йилнинг 25 апрель куни соат 18:30 да Ўзбекистон халқаро анжуманлар саройида бўлиб ўтадиган Ёшлар симфоник оркестрининг “Баҳор нафаси” номли концертига икки кишилик таклифномага эга бўлади.
Бобур Жалолов

Теглар:9 май Камолот 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар