Ёнғин туманнинг Тошкандий кўчасидаги кўп қаватли уйда чиққан.
Ҳодисада кўп қаватли уйнинг чердак қисми, 2, 3, ва 4-қаватдаги 3 та хонадоннинг балкон ва хоналари ёнган. Жами 820 квадрат метр ўт ичида қолган.
Ёнғинни ўчиришда 8 та асосий ҳарбий ўт ўчириш техникасидан фойдаланилган. Жумладан, ҳар бири 2 ва 4 тонна сув сиғимига эга 6 та махсус ўт ўчириш машинаси, 4 та нарвон, биттадан алоқа ва ёритиш машинаси.
“Интернетда тарқаган ёнғинни ўчириш учун сув етмай қолгани тўғрисидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди”, дейилади ИИББ хабарида.
Ёнғин 19:40 да бартараф этилган. Тахминларга кўра, ёнғинга 2-қаватда ўрнатилган кондиционернинг электр ўтказгичида юз берган қисқа туташув сабаб бўлган. Ёнғин томдан ўчирилгани сабабли бир нечта квартира сувга тўлган.
Квартираларнинг сувга тўлиши оқибатларини бартараф қилиш учун махсус ишчи гуруҳ тузилган. Унга шаҳар ва туман ҳокимиятларининг мутахассислари кирган.