...
МЕНЮ
ONLINE TV

Соғлиқни сақлаш вазири: “Патронаж ҳамшираларига қўшимча ҳақ тўланади”


19:07, 12.05.2017 Жамият
 3 503

“Бугун патронаж ҳамшира ҳақида сўз борса, уни оиламизнинг бир аъзоси сифатида қабул қиляпмиз”.

12 май — Халқаро ҳамширалар куни муносабати билан Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигида ҳамширалик ишини янада такомиллаштириш борасидаги долзарб вазифаларга бағишланган республика анжумани бўлиб ўтди. Видеоселектор форматда ўтган тадбирда тегишли давлат ва жамоат ташкилотлар вакиллари, Республика илмий-амалий тиббиёт марказлари ва тиббиёт олий ўқув юртлари олимлари, профессор-ўқитувчилар, пойтахтимиз ва вилоятлардаги клиникаларнинг бош шифокорлари ва барча ҳудудлардан ҳамширалар иштирок этди.
 
Анжуманни очиб берган Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов ҳамширалик ишига доир кўплаб масалалар қатори, патронаж тизимига ҳам алоҳида тўхталиб ўтди.
 
“Ҳозирги кунда мамлакатимизда фаолият юритаётган ҳамшираларнинг муаян қисми оилавий поликлиника ва қишлоқ врачлик пунктларида тиббий-профилактика ишлари билан банд бўлиб, патронаж ҳамшираси сифатида тиббий хизматни бевосита хонадонларга олиб кираётгани қувонарлидир. Бугун патронаж ҳамшира ҳақида сўз борса, уни оиламизнинг бир аъзоси сифатида қабул қиляпмиз. Бу мақомга уларнинг тинимсиз меҳнати, режали ва мақсадли хонадонларга кириб бораётгани асос бўлмоқда”, деди вазир.
 
Соғлиқни сақлаш вазирининг қайд этишича, Шавкат Мирзиёевнинг бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятини ташкил этишни янада такомиллаштиришга доир қарорига асосан:
 
- қишлоқ оилавий поликлиникалари ва қишлоқ врачлик пунктлари патронаж ҳамшираларининг йўл ҳақи компенсациясини белгилаш ва тўлаб бериш тартиби тўғрисидаги Низом;
 
- шу йилнинг 1 октябридан бошлаб кундузги стационари мавжуд бўлган қишлоқ оилавий поликлиникалари ва қишлоқ врачлик пунктлари фаолиятини рейтинг тизимида баҳолаш асосида тиббиёт ходимларини моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги Низом ишлаб чиқилди ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритилган.
Бобур Жалолов

Теглар:Патронаж Ҳамшира Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар