Маълум бўлишича, портлашни уюштирган кимсалар мамлакат сенаторига суиқасд уюштирган бўлишлари мумкин.
Портлаш шаҳардан 50 км узоқликда бўлиб ўтган. Маълум бўлишича, портлаш мамлакат сенатори биринчи ўринбосари Абдулла Ғофур Ҳайдори эгаллаган поездга йўналтирилган суиқасд бўлиши ҳам мумкин.
Телеканал эфирларидаги кўрсатувларда портлаш натижасида автомобиль ва мотоциклларнинг жабр кўрганини кузатиш мумкин.
Нохуш ҳодиса 25 кишини ҳаётдан бевақт олиб кетган бўлса, 35 киши оғир аҳволда шифохоналарга етказилган. Аммо портлашни уюштирган кимсалар Ҳайдорига зарар етказа олишмаган.
Аввалроқ Покистонда террорчи ўзини ҳарбий автомобиль атрофида портлатиши натижасида 4 киши ҳаётдан кўз юмганди.