...
МЕНЮ
ONLINE TV

16 майдан қарздорларнинг автомобиллари жарима майдончасига жўнатилади


18:27, 12.05.2017 Жамият
 4 022

“Хушхабар хати”ни олишлари биланоқ автомобиль эгалари жаримани 60 кун давомида тўлашлари лозим.

Жорий йилнинг 16 майидан бошлаб ЙҲҚ бўйича тўланмаган жарималар учун автомобиллар жарима майдончаларига жўнатилади.
 
Ушбу чора шаҳар чорраҳаларидаги видеокузатув камералари томонидан қайд этилган қоида бузилишларига нисбатан қўлланилади.
 
Бу ҳақда Тошкент ИИББ бошғиғининг ўринбосари Дониёр Тошхўжаев пайшанба куни ўтказилган ҳафталик брифингда маълум қилди.
 
Шуни таъкидлаш керакки, “хушхабар хати”ни олишлари биланоқ автомобиль эгалари жаримани 60 кун давомида тўлашлари лозим, акс ҳолда машина жарима майдончасига жўнатилади.
Акмал Эшонхонов

Теглар:ЙҲҚ Қоидабузарлик Чорраҳа Кузатув камералари Тошкент 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар