Механикларнинг масъулиятсизлиги президент самолётида ёнғин чиқиши ёки портлашга олиб келиши мумкин эди.
Техникларнинг йўл қўйган хатоси АҚШ президенти Дональд Трампга мўлжалланган самолётнинг ёниб кетиш, ҳаттоки портлаш хавфини туғдирди. VC-25 самолётига етказилган зарар 4 миллион доллар деб баҳоланмоқда.
Тизимдаги бузилишлар жорий йилнинг апрель ойида Техас штати Сан-Антонио шаҳридаги Boing компаниясининг корхонасида содир бўлди. у ерда президент флотининг махсус жиҳозланган Boing 747-200В‘дан бирига техник хизмат кўрсатилган эди.
Механиклардан бири раҳбариятга иш вақтида белгиланган қоидаларнинг баъзиларига амал қилинмагани ҳақида хабар бергандан кейин Федерал ҳукумат текширув ишларини бошлади. Маълум бўлишича, самолёт кислородли тизимининг текшируви чоғида мутахассислар керакли равишда тозаланмаган асбоб ва деталлардан фойдаланганлар.
Регламент бўйича кислород билан алоқада реакцияга киришадиган барча асбоб ва компонентлар тозаланган бўлиши шарт. Механикларнинг масъулиятсизлиги президент самолётида ёнғин чиқиши ёки портлашга олиб келиши мумкин эди.
Boing компанияси техник хизматдаги носозликлар ҳақида Америка ҲҲКга хабар берди. Натижада компания кислородли мосламани ўз ҳисобидан тозалади.
Президент Дональд Трамп Boing 747 базасида ишлаб чиқарилган VC-25 самолётида парвоз қилади. Компания ўтган йили мамлакат раҳбари учун янги самолёт ишлаб чиқариш бўйича тендер ғолиби бўлган эди. Бироқ президент ҳаддан ташқари юқори нарх (4 миллиард доллар) сабабли Boing билан шартномани бекор қилишини айтган. Шунда корпорация раҳбари Трампга янги биринчи рақамли бортни арзонроқ нархда қуриб беришни ваъда қилган.