...
МЕНЮ
ONLINE TV

Содиқ Сафоев Сенат раисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди


09:17, 14.12.2016 Жамият
 3 429

Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг тайинлови билан Содиқ Сафоев 2005 йилнинг декабридан буён Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Ташқи сиёсат масалалари қўмитаси раиси лавозимида ишлаётган эди.

Аввалроқ, 13 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг саккизинчи ялпи мажлиси бўлиб ўтгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Йиғилишда сенаторлар Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 24 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасида белгилаб берилган вазифалардан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар ва хорижий инвестициялар ва туризм соҳасидаги фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисидаги масалани кўриб чиқдилар.
 
Жаҳон миқёсида миллий манфаатларимизни ҳимоя қилиш ва илгари суриш борасидаги ташқи сиёсий фаолиятни амалга ошириш масалаларида парламент ролини янада кучайтириш, халқаро иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш, мамлакат минтақаларига хорижий инвестициялар ва замонавий технологияларни жалб қилиш, туризмни ривожлантириш, жаҳон майдонида мамлакатимиз нуфузини ошириш, шунингдек, ушбу соҳада парламент назоратини кучайтириш мақсадида сенаторлар томонидан Олий Мажлис Сенати Раисининг биринчи ўринбосари лавозимини жорий этиш, унинг зиммасига ушбу соҳадаги фаолиятнинг мувофиқлаштирилишини ташкил этиш, дастурлар ва иш режалари ижро этилишини назорат қилиш вазифаларини юклаш тўғрисида қарор қабул қилинди. Шу мақсадда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Ташқи сиёсат масалалари қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар ва хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси этиб қайта ташкил этилди.
 
Хусусан, халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар ва хорижий инвестициялар ва туризм соҳасидаги Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларининг, дастурлар ва режаларнинг марказда ва жойларда рўёбга чиқарилиши устидан мунтазам парламент назоратини амалга ошириш, шунингдек, ушбу соҳадаги халқаро ҳуқуқ нормаларини миллий қонун ҳужжатларига татбиқ этиш, Ўзбекистон Республикасининг халқаро нуфузини мустаҳкамлаш, халқаро майдонда Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий манфаатларини илгари суриш каби вазифалар мазкур қўмитанинг зиммасига юклатилди. 

Ушбу масала юзасидан Сенатнинг тегишли қарори қабул қилинди. 

Сенат аъзолари Содиқ Сафоевни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари этиб сайлаш тўғрисидаги масалани кўриб чиқдилар. Тегишли қарор қабул қилинди. 
 
Маълумот учун, Содиқ Сафоев 1954 йилда Тошкент шаҳрида таваллуд топган. 1993 йилда ва 2003-2005 йилларда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири лавозимида фаолият юритган. Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг тайинлови билан Содиқ Сафоев 2005 йилнинг декабридан буён Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Ташқи сиёсат масалалари қўмитаси раиси сифатида фаолият юритиб келаётган эди. 

Теглар:Содиқ Сафоев Олиф Мажлис Сенати Ташқи сиёсат масалалари қўмитаси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар