...
МЕНЮ
ONLINE TV

Мирослав Енча Содиқ Сафоев билан учрашди


08:56, 03.03.2017 Жамият
 2 122

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котибининг сиёсий масалалар бўйича ёрдамчиси Мирослав Енча Олий Мажлис Сенатига ташриф буюрди.

Кеча, 2 март куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котибининг сиёсий масалалар бўйича ёрдамчиси Мирослав Енча бошчилигидаги делегация аъзолари билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
 
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев билан суҳбатда Ўзбекистон ва БМТ ўртасида ўзаро ишонч ва манфаатдорлик ҳамда очиқ мулоқотга асосланган муносабатлар қарор топгани қайд этилган.
 
Учрашувда Ўзбекистоннинг БМТ билан ўзаро алоқалари тобора кенгайиб бораётгани, иқтисодиёт, илм-фан, соғлиқни сақлаш, экология, маданият ва таълим йўналишларидаги ҳамкорлик самаралари алоҳида таъқидланган.
 
БМТ делегацияси Ўзбекистоннинг турли вазирлик ва идораларида ҳам учрашувлар ўтказди.

Теглар:Мирослав Енча Содиқ Сафоев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар