Сунь Лицзе Сенат Раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев қабулида бўлди.
Суҳбат чоғида сиёсий, савдо-иқтисодиий, инвестициявий, маданий-гуманитар соҳаларда икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва кенгайтириш юзасидан фикр алмашилган.
Томонлар ҳамкорликнинг барча йўналишлари бўйича икки томонлама муносабатларни, шу жумладан, парламентлараро алоқаларни янада ривожлантиришдан манфаатдорлигини билдирдилар.
Шундан келиб чиққан ҳолда, шу йилнинг май ойида Бутунхитой халқ вакиллари йиғилиши доимий қўмитасининг раиси ва бош котиби Ван Чэн бошчилигидаги Хитой делегациясининг Ўзбекистон Республикасига қиладиган ташрифига тайёргарлик кўриш масалалари муҳокама этилди.