Бу ҳақда унинг касбдоши Зоҳид Абдураҳимов Facebook ижтимоий тармоғидаги саҳифаси орқали маълум қилди.
Таъзия муносабати билан у Ўзбекистон шифокорлар Ассоциацияси минглаб шифокорларга устозлик қилган шарафли инсоннинг оила аъзолари ва яқинларига ўз ҳамдардлигини билдирди.
Маълумот учун, Абдулла Худайбергенов 1936 йили Тўрткўлда дунёга келган. 1959 йилда Тошкент тиббиёт институтининг даволаш факультетини тамомлаган. Иш фаолиятини Мўйноқ туманида жарроҳ сифатида бошлаган. 1960 йилларда Мўйноқ туман касалхонаси бош шифокори лавозимида ишлаган.
1970 йилларда эса Қорақалпоғистон соғлиқни сақлаш вазири; 1981 йилдан 1986 йилгача Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири; 2004 йилга қадар академик Восит Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган жарроҳлик маркази директори ўринбосари лавозимида меҳнат қилган.