Эрдўған оломоннинг вақтичоғлиги учун қонли намойишлар ўтказилган Қадимий Римдаги “арена”ларнинг салбий ролига эътибор қаратганди.
Ўзбекнинг аниқлик киритишига кўра, клуб бошқаруви Туркия президенти Ражаб Эрдўғаннинг майдон номларида “арена” сўзини ишлатмаслик тўғрисидаги даъватига жавобан мазкур ўзгариш киритилган.
“Ҳурматли президентимиз даъватига биноан биз – клуб бошқаруви майдон номини ўзгартиришга қарор қилдик”, деди Ўзбек.
Жорий йилнинг 26 май куни Истанбулда Эрдўған майдон ва спорт мажмуалари номларида “арена” сўзига қарши эканини маълум қилган ҳамда мамлакат спорт вазирига тегишли фармойиш берган эди. Шу орқали Эрдўған оломоннинг вақтичоғлиги учун қонли намойишлар ўтказилган Қадимий Римдаги “арена”ларнинг салбий ролига эътибор қаратганди.