...
МЕНЮ
ONLINE TV

Сиртқи таълим учун қандай ҳужжатлар талаб этилади?


16:23, 09.08.2017 Жамият
 14 792

Халқ таълими тизимида жами 15 359 та таълим муассасасида ўрта махсус, касб-ҳунар коллежларини ва билим юртларини битирган 97 564 нафар педагог кадрлар фаолият олиб бормоқда.

Бугунги кунда халқ таълими тизимида жами 15 359 та таълим муассасасида ўрта махсус, касб-ҳунар коллежларини ва билим юртларини битирган 97 564 нафар педагог кадрлар фаолият юритаётгани ҳақида хабар қилган эдик.
 
Шу муносабат билан 2017/2018 ўқув йилидан бошлаб олий таълим муассасаларида педагогика йўналишлари бўйича махсус сиртқи бўлимларни ташкил этиш режалаштирилган.
 
Олий таълим муассасаларида иккинчи ва ундан кейинги олий маълумот бериш сиртқи таълим шаклида ташкил этилиши ҳамда бунда иккинчи ва ундан кейинги олий маълумот олиш бакалавриат таълим йўналишининг 2-курсидан камида 3 йил муддат этиб белгиланган.
 
Ташкил этилган махсус сиртқи бўлимларнинг бакалавриат таълим йўналишларига қабул ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотига ҳамда камида уч йил педагогик амалий иш стажига эга бўлганлар 1-курсдан қабул қилиниши белгиланган.
 
Сиртқи таълим шаклида иккинчи ва ундан кейинги олий маълумот олиш қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
 
  • Ректор номига ариза;
  • диплом:
 
- иккинчи ва ундан кейинги олий маълумотлилар учун олий маълумот тўғрисида давлат намунасидаги диплом (асл нусхаси) иловаси билан (хорижий давлатлар таълим муассасаларининг 1992 йил 1 январдан кейин берилган дипломлари ўрнатилган тартибда нострификациядан ўтказилган бўлиши лозим);
 
- касб-ҳунар коллежи дипломи;
 
  • меҳнат стажини тасдиқловчи меҳнат дафтарчаси;
  • 3,5 x 4,5 см ҳажмдаги 6 дона фотосурат;
  • № 086-У шакл бўйича тиббий маълумотнома;
  • Паспорт ва ҳарбий хизматга алоқадорлиги ҳақидаги ҳужжат нусхаси.
 
Паспорт ҳамда ҳарбий хизматга алоқадорлиги ҳақидаги ҳужжат шахсан кўрсатилади.
 
Педагогика йўналишлари бўйича махсус сиртқи бўлимлар ташкил этиладиган олий таълим муассасалари рўйхати қуйидагилар:
 
1. Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети.
 
2. Андижон давлат университети.
 
3. Бухоро давлат университети.
 
4. Гулистон давлат университети.
 
5. Қарши давлат университети.
 
6. Наманган давлат университети.
 
7. Самарқанд давлат университети.
 
8. Термиз давлат университети.
 
9. Урганч давлат университети.
 
10. Фарғона давлат университети.
 
11. Жиззах давлат педагогика институти.
 
12. Навоий давлат педагогика институти.
 
13. Нукус давлат педагогика институти.
 
14. Қўқон давлат педагогика институти.
 
15. Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти.

Теглар:Махсус сиртқи таълим Педагогика 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар