...
МЕНЮ
ONLINE TV

Янги институтга ректор тайинланди


12:53, 01.08.2017 Жамият
 7 207

Ғофуржон Муҳамедов Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти ректори этиб тайинланди.

Ғофуржон Муҳамедов Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти ректори этиб тайинланди. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг жорий йилнинг 28 июлидаги қарорида таъкидланган.
 
Ғофуржон Муҳамедов 2006 йилдан 2015 йилнинг июлига қадар Ўзбекистон миллий университети ректори вазифасини бажариб келган.
 
Маълумот учун, Чирчиқ давлат педагогика институти Ўзбекистон Республикаси Президентининг 27 июлдаги қарорига асосан ташкил этилди. 2017-2018 ўқув йиллари учун талабалар қабул қилиши кўзда тутилган ушбу ОТМ кириш имтиҳонларидан ўта олмаган, Тошкент вилоятида доимий истиқомат қилувчи ёшларни ўқишга қабул қилади.
Зоҳиршоҳ Жўраев 

Теглар:Чирчиқ педагогика институти ОТМ Ғофуржон Муҳамедов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар