...
МЕНЮ
ONLINE TV

Видео: “Манчестер Юнайтед” мураббийи мағлубият медалини болакайга совға қилди


15:55, 09.08.2017 Спорт
 2 237

Худди шу ҳолат 2015 йилда ҳам такрорланган эди

Англиянинг “Манчестер Юнайтед” клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо УЕФА Суперкубогида “Реал”дан қабул қилиб олинган мағлубият (2:1) дан сўнг ўзига берилган кумуш медални сақлаб қўйишни истамади.
 
Португалиялик мураббий мағлубият медалини трибунада ўтирган болакайлардан бирига совға қилиб юборган.
 
Мутахассиснинг ўзи эса ушбу ҳолат ҳақида шундай деди: “Медаллар мен учун катта аҳамият касб этмайди. Ҳатто ғалабага эришсак ҳам. Қаранг, мен ҳар доим ҳам медални ўзимга олиб қолмайман. Ғалаба қозонганда ҳам медални бериб юборар эканман, мағлубият ҳақида нима дейиш мумкин.
 
Медал уйимда шунчаки ортиқча жой эгаллаган бўларди. Бу йигитча учун эса ёдда қоларли хотира бўлади, у медални узоқ вақт сақлаб юради. Медални “Манчестер Юнайтед” либосидаги кичик болакайга бердим. У қаердан келганини билмайман, аммо буни унутмаслиги аниқ. Мен учун эса медалнинг аҳамияти йўқ”, - дея сўзларини якунлади Жозе Моуриньо.
 
Эслатиб ўтамиз, Моуриньо 2015 йилда Англия Суперкубогидаги мағлубиятдан сўнг ҳам медалини трибунадаги болакайлардан бирига бериб юборган эди.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Манчестер Юнайтед Реал Жозе Моуриньо УЕФА Суперкубоги 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!