Улар христианларнинг Пасха байрами куни учрашишган.
Жорий йилнинг 1 апрели, христиан католикларининг Пасха байрами куни АҚШ Бош котиби вазифасини бажарувчи Майк Помпео махфий тарзда Шимолий Кореяга боргани ва у ерда мамлакат етакчиси Ким Чен Ин билан ёпиқ музокаралар ўтказганини хабар берган эдик.
Бугун, 27 апрель куни Оқ уй расмийлари Twitter’даги саҳифасида ушбу учрашувдан фотосуратларни эълон қилди:
Шунингдек, ушбу суратлар остига изоҳ ҳам ёзиб қолдирилган:
“Фотосуратлар АҚШ Давлат котибининг Шимолий Кореяга ташрифига оиддир. Бош котиб Помпео бизнинг Корея яриморолидаги қуролсиз ҳудуд позициямизни амалга оширишда Президент Дональд Трампга ажойиб ёрдамчи бўлади”.
Таъкидлаш керакки, Шимолий Корея ва Жанубий Корея раҳбарлари минтақада ядро қуролларидан ҳоли ҳудуд позициясини илгари сурган ҳолда ўзаро саммит ўтказмоқда.

Темур Назаров