...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Челси” футболчилари касбларини алмаштиришдими?


12:47, 27.04.2018 Спорт
 2 400

Икки футболчининг Лондонда итальян ресторанини ишга туширганидан яшин тезликда барча футболчилар хабардор бўлишди.

“Челси”нинг бразилиялик легионерлари Давид Луиз ҳамда Виллиан тадбиркорликда ўзларини синаб кўришга қарор қилишди.
 
Икки футболчи Англия пойтахтида итальян таомларини ресторанини очишди. Уни “Баббо” деб номлашди. Ушбу сўз итальянчадан таржима қилинганда, “дадажон” маъносини беради.
 
Ресторанинг очилиш маросимида Лондон клуби аъзолари Сеск Фабрегас, Эден Азар, Н’Голо Канте ҳамда Оливье Жирулар иштирок этишди. Шунингдек, меҳмонлар орасида бразилиялик бир қатор футболчиларни ҳам кўриш мумкин эди.
 
Жамодошлари Луиз ва Виллианга янги йўналишларда ҳам омад тилагач, меҳмонлар дастурхонига таклиф этилди. Шу лаҳзада Эден Азар “Ишқилиб, таом  ҳаммага бепулми? Мен бир центсиз келибман”, дея ҳазил қилгани ресторандагиларнинг кайфиятини кўтариб юборди.
 
Икки футболчининг  Лондонда итальян ресторанини ишга туширганидан яшин тезликда барча футболчилар хабардор бўлишди. Улар ижтимоий тармоқ орқали, табрик йўллашиб, бундан кейин кечки тановулни айнан “Баббо”да қилишларини айтишди.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Давид Луиз Виллиан Челси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


АПЛда етакчи ўзгарди

11:38, 01.10.2018 2 716

Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!