...
МЕНЮ
ONLINE TV

Эрдўған, Макрон, Меркель ва Путин учрашувининг натижаси нима бўлди?


11:06, 29.10.2018 Олам
 2 877

Мазкур саммит Сурия масаласига бағишланган бундай форматдаги илк учрашув бўлди.

Аввалроқ, Туркиянинг Истанбул шаҳрида тўрт давлат – Туркия, Франция, Германия ва Россия давлат раҳбарлари иштирокида Суриядаги вазиятга бағишланган саммит бўлиб ўтаётгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Саммитда Эммануэль Макрон, Владимир Путин, Ражаб Тойиб Эрдўған ва Ангела Меркель Сурияда Конституциявий кенгашни зудлик билан тузиш кераклиги борасида якдил тўхтамга келган. Томонлар йил охирига қадар бундай орган шакллантирилиши кераклигини билдирган.
 
Россияда келаси йилнинг январь ойида Сурияда тинчлик масалаларига бағишланган конференция доирасида 150 кишилик қўмита тузилиб, улар томонидан Сурия конституцияси қайта ёзилишини билдиришган. Унга кўра, қўмитанинг 1/3 ҳукумат, 1/3 мухолифат гуруҳлар ва қолган қисми БМТ вакилларидан иборат бўлиши режалаштирилган.
 
Мазкур саммит Сурия масаласига бағишланган бундай форматдаги илк учрашув бўлди. Бугунга қадар Россия ва Туркия Суриянинг шимоли-ғарбида демилитаризациялашган ҳудуд ташкил этиш борасида ўзаро музокаралар олиб борган.
 
Владимир Путин ва Ражаб Тойиб Эрдўған ҳукумат қўшинлари ва мухолифатнинг тўқнашув линияси бўйлаб 15-20 км узунликдаги демилитаризациялашган ҳудуд ташкил этиш бўйича шартнома имзолаган. Икки давлат раҳбарлари ҳудудни Туркия қуролли куч бўлинмаларининг патруль гуруҳлари ва Россия ҳарбий полицияси назорат қилишига келишиб олган.


 
Саммитда Россия президенти Владимир Путин Туркия билан имзоланган “Идлиб шартномаси” бўйича ўз мажбуриятларини бажараётганини айтиб, бу жараён осон кечмаслигини ва ҳамкорликни давом эттиришини таъкидлаган.
 
Шу билан бирга, Путин Идлибдаги жангарилар ҳарбий ҳаракатларни давом эттирса, Россия бу можароларни ҳал қилиш учун Сурия қўшинини қўллаб-қувватлашини билдирди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Сурия Истанбул саммити 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!