...
МЕНЮ
ONLINE TV

Siemens раҳбарияти Абдулла Арипов билан учрашди


09:55, 11.10.2017 Жамият
 2 450

Қашқадарёда синтетик суюқ ёнилғи ишлаб чиқаришга ихтисослашган завод қурилади.

9–10 октябрь кунлари Siemens компаниясининг Россия ва Марказий Осиё бўйича президенти Дитрих Мёллер Ўзбекистонга ташриф буюрди. Мазкур ташриф давомида у Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов билан учрашув ўтказди.
 
Шунингдек, Дитрих Мёллер қатор компаниялар вакиллари билан энергетика, саноат ва бошқа соҳалардаги ҳамкорлик бўйича жорий ва келажакдаги лойиҳалар хусусида муҳокамалар олиб борди.
 
“Ўзбекнефтгаз” миллий холдинг компанияси раисининг биринчи ўринбосари Улуғбек Саидов билан учрашув давомида Қашқадарё вилоятида синтетик суюқ ёнилғи ишлаб чиқариш бўйича заводнинг қурилиши борасида сўз борди. Концерн технологияси, шунингдек, Шўртан газ-кимё комплексини кенгайтириш мақсадида ҳам қўлланилиши мумкин.
 
Дитрих Мёллер Ўзбекистонга ташрифи давомида “Ўзбекэнерго” АЖ вакиллари билан ҳам учрашувлар ўтказди. Унда Сирдарё иссиқлик электростанциясини модернизацияси борасидаги масалалар муҳокама қилинди.
 
Siemens раҳбариятининг “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ раҳбарияти билан учрашуви давомида темир йўлларни автоматлаштириш соҳасидаги ҳамкорлик асосий мавзуга айланди.
 
Учрашувлар якуни бўйича Siemens компаниясининг Россия ва Марказий Осиёдаги президенти Дитрих Мёллер қуйидагиларни таъкидлаб ўтди:
 
“Биз Ўзбекистонга истиқболли бозор сифатида қараймиз ва шериклар билан нафақат энергетика, балки саноат, транспорт, автоматлаштириш ҳамда биноларнинг хавфсизлиги соҳаларида ҳам ҳамкорлик қилиш тарафдоримиз. Бу йўналишдаги ҳамкорлик йўналишларининг барчаси жорий йил июль ойида Берлинда ўтган Германия–Ўзбекистон бизнес-форуми доирасида Ўзбекистон Республикаси инвестиция қўмитаси билан имзоланган Меморандумда ўз аксини топган”. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Siemens Дитрих Мёллер Ўзбекистон Синтетик суюқ ёнилғи Германия–Ўзбекистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар