...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ироқ Бош вазири курдлар билан музокара шартларини маълум қилди


09:43, 11.10.2017 Олам
 1 599

Биз Ироқ давлатининг ҳудудий бутунлигига путур етишини хоҳламаймиз ва, керак бўлса, бунинг учун ҳар қандай курашга тайёрмиз, деб таъкидлаган Ироқ Бош вазири.

Ироқ Бош вазири Ҳайдар ал-Ибодий Ироқ Курдистонида 25 сентябрда бўлиб ўтган мустақиллик референдуми натижалари бекор қилинмас экан, Ироқ Курдистони раҳбарлари билан ҳеч бир шаклда музокара олиб борилмаслигини маълум қилди. Бу ҳақда Anadolu агентлиги хабар бермоқда.
 
Бағдоддаги ҳукумат саройида бўлиб ўтган матбуот анжуманида Бош вазир ал-Ибодий Ироқ Курдистонни билан музокара ўтказилиши учун — улар томонидан ўтказилган ноқонуний референдум ва унинг натижалари бекор қилиши лозимлигини билдирган.
 
Биз Ироқ давлатининг ҳудудий бутунлигига путур етишини хоҳламаймиз ва, керак бўлса, бунинг учун ҳар қандай курашга тайёрмиз, деб таъкидлаган Ироқ Бош вазири.
 
Шунингдек, Бош вазир Ироқнинг конфедерация бошқарув шаклига ўтилиши эҳтимолига ҳам тўхталиб, унинг учун амалдаги конституция ўзгартирилиб, Ироқ парламенти аъзоларининг учдан бир қисми маъқуллаши кераклигини таъкидлаган.
 
Шунинг билан бир қаторда Ироқ раҳбари бу йил ИШИД террорчи ташкилоти мамлакатдан бутунлай йўқ бўлишини мамнуният билан маълум қилган.
Ҳабибуллохон Азимов

Теглар:Ироқ Курдлар Референдум 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!