...
МЕНЮ
ONLINE TV

Сибир мушуклари асли ўзбекистонлик!


16:30, 09.04.2018 Жамият
 4 133

У ерларда ҳатто Тошкентдан борган инсонларнинг ўз мавзелари бўлган.

Ғарбий Сибирь асрлар давомида деярли Бухоро колонияларига айланиб қолган. Сибирь Бухорийлари бу ерда яшаётган татарлар (аслида туркий халқлар) билан сўзлашиб аста-секин ўз тилларини маълум маънода ўзгартириб борган, деб ёзади “e-tarix.uz” сайти.
 
Айнан бухороликлар биринчи марта Сибирга мушукни олиб боришган. Дунёга машҳур бўлган "Сибирь мушуги" аслида туркистонликлар томонидан у ерга олиб борилган ва тарқатилган.
 
Туркийларнинг асл ватани Олтой, Сибирь, Ўрта Осиё, Шарқий Туркистон, Хуросоннинг катта қисми ва бошқа ерлардир. Навбатдаги миграция тўлқинлари умумий ном остида Ғарбий Сибирда Бухоро қишлоқлари пайдо бўлган. У ерларда ҳатто Тошкентдан борган инсонларнинг ўз мавзелари бўлган. Тарихий эвирилишлар сабаб рус мустамлакачиларининг қадами бу ерга ҳам етиб борган ва Ўрта осиёликлардан ташкил топган Ғарбий Сибирдаги кўплаб қишлоқларни ҳам улар ўз тасарруфига киритган.



ХХ аср бошларида Тюмень (туркийда Туман) Тобольск ва Тар уездларида Бухоро волостлари мавжуд бўлган.
 
Улар охирги марта 1926 йилда рўйхатга олинган. Совет давлатининг ягона халқ яратиш ғоясига кўра, улар туфайли аралаштириб юборилган, алоҳида қайд этилмаган. Туркистон қишлоқлари аҳолиси узоқ йилги тарихий аралашишлар даврида ўзларининг асл тилларини унутишган, қайсидир маънода урф-одатларини ҳам сақлаб қолган, улар орасида хали ҳанузгача туркистонликларни эслатадиган шахслар учраб туради.
Фирдавс БЕК

Теглар:Мушук Сибирь Ўзбекистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар