...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда доллар яна “рекорд” ўрнатди


15:41, 09.04.2018 Жамият
 20 884

Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2018 йил 10 апрелдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қуйидаги қийматини белгилади.
 
Унга кўра, бир АҚШ доллари 8094,99 сўмни ташкил этиб, ўтган ҳафтадагига нисбатан 5,93 сўмга арзонлади.
 
1 Евро 39,68 сўмга пастлаб, 9936, 60 тийинни ташкил этди.


 
1 Россия рубли 139,37 тийинга баҳоланиб, бу ўтган ҳафтадагига нисбатан 2,30 сўмга пастдир.
 
Шунингдек, 1 Қозоғистон тенгеси 11 тийинга арзонлаб, 25,30 сўмни, 1 Қирғизистон соми 18 тийинга пастлаб, 118,43 сўмни, 1 Тожикистон сомони 1,71 сўмга арзонлаб, 917,80 сўмни ташкил этмоқда.
 
Валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.
Фирдавс БЕК

Теглар:Доллар курс Марказий банк 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Доллар яна ошди

14:55, 28.01.2019 8 606

Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар