...
МЕНЮ
ONLINE TV

ИШИД ва “Толибон” биргаликда афғон ҳарбийларига ҳужум қилди


15:18, 09.04.2018 Олам
 6 175

Экстремистлар ҳужуми натижасида иккита назорат пункти ёқиб юборилган.

Кеча, 8 апрель куни Афғонистонинг шимолий провинцияси Сарипулдаги назорат пунктлари ИШИД ва “Толибон” жангариларнинг биргаликдаги ҳужумига учраган. Бу ҳақда Афғонистон Телеграф агентлиги хабар беряпти.
 
Маҳаллий ҳокимият вакилларнинг атишларича, ИШИД ва “Толибон” жангарилари провинция маъмури маркази Сарипул шаҳри атрофидаги назорат пунктларига ҳужум қилганлар. Ҳужум натижасида олти нафар афғон хафвсизлик кучлари ходими ҳалок бўлган, уч нафари жароҳатланган.
 
Маълумотларга кўра, экстремистлар икки назорат пунктини эгаллаб, у ердаги қуролларни олгач, пунктни ёқиб юборганлар.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Афғонистон Толибон ИШИД 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!