...
МЕНЮ
ONLINE TV

Си Цзиньпин Шавкат Мирзиёев билан дўстликни қадрлашини айтди


10:46, 22.03.2018 Жамият
 1 939

Си Цзиньпин Хитой-Ўзбекистон муносабатлари ривожланишига алоҳида эътибор қаратишини қайд этди.

21 март – Наврўз байрами муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев номига кўплаб давлатлар раҳбарларидан самимий қутловлар келмоқда.
 
Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин Ўзбекистон раҳбари ва халқига биринчилар қаторида қутлов мактубини йўллади.
 
“Наврўз байрами арафасида Хитой ҳукумати ва халқи номидан, шахсан ўз номимдан Сизни ва бутун Ўзбекистон халқини ушбу байрам билан муборакбод этишга ижозат бергайсиз”, деб бошланади Хитой раҳбарининг мактуби.
 
Си Цзиньпин Хитой-Ўзбекистон муносабатлари ривожланишига алоҳида эътибор қаратишини қайд этиб, Шавкат Мирзиёев билан дўстликни қадрлашини айтган.
 
“Сўнгги йилларда Хитой – Ўзбекистон муносабатлари янги стратегик даражага кўтарилди, бу мамлакатларимиз ўртасидаги анъанавий дўстлик ришталарига янги ҳаётий куч бағишлади. “Бир макон – бир йўл” қўшма лойиҳаси доирасидаги икки томонлама ҳамкорлик изчил тараққий этмоқда, халқаро ва минтақавий масалалардаги ўзаро алоқалар мустаҳкамланиб бормоқда. Икки томонлама муносабатларнинг жадал ривожланиши халқларимиз учун фойдали бўлмоқда. Хитой – Ўзбекистон муносабатларини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратишим ва Сиз билан дўстликни юксак қадрлашимни яна бир бор таъкидлашга ижозат бергайсиз”, дейилади мактубда.
 
Самимий қутловлар келишда давом этмоқда. 

Теглар:Си Цзиньпин Ўзбекистон-Хитой 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар