Футболчилар бугуннинг ўзида машғулот ўтказишга улгуришди.
Маълумки, 23 ва 27 март кунлари футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафарда ЖЧ-2018 иштирокчилари Сенегал ва Марокаш миллий терма жамоаларига қарши ўртоқлик ўйини ўтказади. Ҳар иккала учрашув Марокашнинг Касабланка шаҳрида бўлиб ўтади.
Терма жамоа аъзолари Истанбул шаҳрига етиб боришди ва у ерда бир кун машғулот олиб бориб, кейин Марокашнинг Касабланка шаҳрига йўл олишди.
Узоқ муддатли парвозни амалга оширган футболчилар Касабланка шаҳридаги “Farah Casablanca” меҳмонхонасига жойлашишди.
Терма жамоа аъзолари бугундан Марокашдаги илк машғулотларни ҳам ўтказишга улгуришди.
Эслатиб ўтамиз, Сенегалга қарши ўйин 23 март куни Тошкент вақти билан соат 22:00 да, Марокашга қарши учрашув эса 27 март куни Тошкент вақти билан тунги соат 01:00 да бўлиб ўтади.

Акмалхон Эшонхонов