...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шоҳжаҳон Эргашев 14-жангида ҳам рақибини йиқитди


13:14, 20.08.2018 Спорт
 3 077

Боксчи бугун, Россия пойтахти Москва шаҳрида навбатдаги жангини ўтказди.

Профессионал рингда фаолиятини давом эттираётган ўзбекистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашев бугун, 20 август куни Россия пойтахти Москва шаҳрида навбатдаги жангини ўтказди.
 
Шоҳжаҳон бу сафар угандалик Жума Васвага қарши рингга кўтарилди. Ушбу жангда ўзбекистонлик боксчи ўзининг WBA International камарини ҳимоя қилди.
 
Жангнинг тўртинчи раундида Эргашевнинг кучли зарбаларидан сўнг рефери баҳсни тўхтатишдан ўзга чора тополмади.
 
Шу тариқа, ҳамюртимиз нокаут эвазига жангни муддатидан олдин тугатди. Бу ҳақда МОҚ Матбуот хизмати хабар берди.
 
Маълумот ўрнида, Шоҳжаҳон Эргашев профессионал рингда 14 та жанг ўтказган бўлиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган. Жангларнинг 13 тасида у рақибларини муддатидан аввал нокаут ва техник нокаут эвазига мағлуб этган.
 
Васва ҳам профессионал боксда 14 та жанг ўтказиб, уларнинг 10 тасида ғалаба қозонган (4 та нокаут). 3 та жангда мағлуб бўлган, битта тўқнашувда дуранг натижа қайд этилган.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Шоҳжаҳон Эргашев Бокс 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!