
Олимлар миядаги интеллект учун жавобгар худудни аниқлаб, бу масалада баъзи изланишларни ҳам олиб борган эдилар.
Шу сабабдан дунё олимлари ақлли инсонларнинг миясини ўрганишни ўз олдиларига мақсад қилиб қўйдилар ва бу мақсадни амалга ошириш учун тажриба ўтказишди.Ушбу тажриба учун 300 нафар кўнгиллининг мия қисми МРТ сканеридан ўтказилди.
Олимлар миядаги интеллект учун жавобгар ҳудудни аниқлаб, бу масалада баъзи изланишларни ҳам олиб борган эдилар.
Олимларнинг аниқлашича, ақлли одамлар миясининг маълум бир худудлари ахборот қабул қилиш ва уни узатишда буткул бошқа нейронлар тизимидан фойдаланади.
Уларнинг интеллект учун жавобгар мия тўқималари миянинг бошқа ҳудудларида айро ҳолатда бўлади. Оддий одамларнинг миясидаги бу тўқималар умумий тизим билан боқлиқ. Демак,
Демак, ақлли инсонларнинг мия тўқималари оддий одамларнинг мия тўқималарига қараганда мураккаб тузилишга эга.
Олимларнинг хулосаларига кўра, ақлли инсонларнинг миясидан интеллект учун жавобгар тўқималарни янада зўриқтириш йўли билан уларни фаол ишлашга мажбурлаш мумкин.
Тадқиқотлар шуни кўрсатганки, ақлли инсонларнинг кўпчилиги чапақай бўлишади ва уларнинг чап ва ўнг миялари бирдай ишлайди. Бунга мисол тариқасида Чарли Чаплин, Марк Твен, Мэрилин Монро ва Владимир Путин каби таниқли одамларни келтириш мумкин.