Ўзбекистон қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов 30 май куни оламдан ўтган эди.
Бу оғир жудолик кўплаб ижодкорларни қўлга қалам олишга, шоир билан боғлиқ хотираларни қоралашга ундади. Жумладан, Ўзбекистон қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Орипов ҳам ҳамкасби хотирасига атаб шеър битди. Бу шеърни Абдулла Ориповнинг шогирди Алишер Назар ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифаси орқали эълон қилди. Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Орипов Эркин Воҳидовга аталга шеърида шундай ёзади:
Роса тортишдилар ер билан осмон,
Шафаққа айланди яноқлар чунон.
Шоирни меники дер эди само,
Меники дер эди она ер аммо.
Шоир-чи, куйлади иккаласин ҳам,
Заминдан куч олди, самога ҳамдам.
Саксон йил чорлашди ўртага олиб,
Охир тортишувда ер чиқди ғолиб.