...
МЕНЮ
ONLINE TV

Видео: Эрдўған Эркин Воҳидов шеърини ёддан айтиб берди


10:42, 01.05.2018 Жамият
 9 872

Туркия Президенти Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисиди нутқ ирод этди.

Аввалроқ, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев таклифига биноан Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Ўзбекистонга расмий ташриф билан келганини хабар қилган эдик.
 
Туркия Президентининг Ўзбекистонга ташрифи доирасида икки томонлама муҳим келишувлар ва ҳамкорлик шартномалари имзоланди.
 
Шунингдек, Эрдўған Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси йиғилишида иштирок этиб, нутқ сўзлаши белгиланган эди.
 
Кеча, 30 апрель куни куннинг иккинчи ярмида Туркия Президенти Ўзбекистон Республикаси Сенатига ташриф буюрди.
 
Туркия раҳбари Олий Мажлис Сенати аъзолари ва Қонунчилик палатаси депутатлари олдида нутқ сўзлади.
 
Эътиборлиси шуки, Эрдўған ўзининг чиқиши аввалида Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидовнинг “Ўзбегим” шеърини ёддан айтиб берди ва йиғилганларнинг эътирофига сазовор бўлди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг октябрь ойида Мирзиёевнинг Туркияга ташрифи доираси ташкил этилган учрашувда Туркия Президенти Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Ориповнинг шеърини ҳам ёддан айтган эди.
Темур Назаров
 

Теглар:Эрдўған Эркин Воҳидов Сенат Туркия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар