Ҳукумат она тили ва адабиёти фанини чуқур ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб-интернатни ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилди.
Қарорга мувофиқ, Марғилон шаҳрида 210 ўринли мактаб-интернат ташкил этилади. 2018-2019 ўқув йилида мактаб-интернатнинг 5-8-синфларига, 2019-2020 ўқув йилидан бошлаб эса 5-синфига 30 нафардан ўқувчи қабул қилинади.
Мазкур мактаб-интернатни ташкил этишдан мақсад Ўзбекистон халқ шоири, Ўзбекистон Қаҳрамони Эркин Воҳидов номини абадийлаштириш, шоир издошларини кашф этиш ва уларнинг ўз истеъдодларини кенг намоён қилишлари учун шарт-шароитлар яратишдан иборатдир.