Ишончли манбаларимиз етказган маълумотларга қараганда, тўй “Versal” ресторанидан бошқа тўйхонага кўчирилган.
Аввалги хабарларда Шоҳруҳхон ва Асалнинг тўйлари Тошкентдаги “Versal” ресторанида бўлиб ўтиши ҳақида айтган берган эдик. “Qalampir.uz” сайтининг ишончли манбалари етказган маълумотларга қараганда, тўй “Versal” ресторанидан бошқа тўйхонага кўчирилган. Таклифномаларга номи битилган ресторан ўрнига, бошқа тўйхонанинг номи ёзиб чиқиляпти.
Гарчи тўй ўтказиладиган ресторан бизга аён бўлсада, уни ошкор эта олмаймиз. Шоҳруҳхон ва Асал тўй куни уларни кўпчилик мухлислар безовта қилмасин, ресторан атрофига одамлар тўпланмасин деб шу қарорга келишгандир, балки.
Фурсатдан фойдаланиб, таҳририятимиз номидан Шоҳруҳхон ва Асалга оилавий бахт, ижодий парвозлар тилаб қоламиз.