...
МЕНЮ
ONLINE TV

Хонанда Шаҳзода “Уммон” гуруҳига ҳавас қилишини айтди


12:10, 03.06.2016 Шоу-бизнес
 11 890

“Уммон” гуруҳининг 1-2 июнь кунлари “Истиқлол” санъат саройида бўлиб ўтган концерт дастурида хонанда Шаҳзода ҳам “Уммон”чилар билан куйлаган дуэтини ижро этди.

1-2 июнь кунлари “Уммон” гуруҳи “Истиқлол” санъат саройида “Ҳаммамиз бирга” номли концерт дастурини тақдим этгани ҳақида хабар берган эдик. Мазкур концерт дастурида “Уммон”чилар билан бирга хонанда Шуҳзода “Ёнаман” номли дуэт қўшиғини куйлаб чиқди.
 
Гуруҳнинг мухлислари концерт давомида севимли санъаткорларини шу қадар қўллаб қувватладики, бунга қойил қолмасликнинг иложи йўқ. Аксарият томошабинлар ўриндиқларини тарк этиб, концертни тик турганча томоша қилишди. Залдаги одамларнинг завқини кўрган Шаҳзода қўшиқ якунига етгач, “Уммон” гуруҳига ҳавас қилишини айтди.
 
“Мен сизларга чин динлдан ҳавас қиламан. Бундай ашаддий мухлисларни ҳали кўрмаганман”, дейди хонанда.
 
Концертдан фото ва видеолавҳаларни ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифасига жойлаштирган таниқли санъаткорлар ҳам “Уммон”нинг мухлислари ҳақида ўз фикр ва мулоҳазаларини ёзиб қолдиришди. Актёр Отабек Маҳкамов ва актриса Ҳалима Ибрагимова томонидан тасвирга олинган видеолавҳаларда “Истиқлол” санъат саройига жам бўлган мухлислар “Уммон”ни қандай қўллаб-қувватлаётгани тасвирланган.

Теглар:Шаҳзода Уммон гуруҳи 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!