...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шерзод Қудратхўжаев: “Qalampir.uz” дунёда Райҳоннинг тўйиданда муҳим воқеалар рўй бераётганини унутмасин”


16:16, 11.11.2016 Жамият
 6 536

Мутахассис Ўзбекистонда веб-журналистика борасидаги рақобат кучли эмаслигини алоҳида таъкидлади.

“Qalampir.uz” сайтининг бир йиллиги муносабати билан Сиёсий фанлар номзоди, доцент Шерзод Қудратхўжаев ҳам ўз фикрларини билдирар экан, ҳаётда ҳам қалампирни хуш кўришлари аён бўлди. Қаҳрамонимиз томонидан айтилган ҳар бир сўзда маъно, ҳақиқат бор. Таклифлари ҳам бизга маъқул.
 
Шерзод Қудратхўжаев, Сиёсий фанлар номзоди, доцент:
 
— Сайтнинг номи қалампир эканини эшитганимдаёқ, у менга манзур бўлган. Бу ном кишини ўзига тортади. Зотан, хўранда ҳам шўрвани ичган маҳал, қанийди аччиққина қалампир бўлса, овқат янада ширин бўларди, дегани каби, мақолаларнинг ҳам энг яхшиси бу – танқидийсидир.
 
Веб-журналистика йўналиши доценти сифатида айтадиган бўлсам, Ўзбекистон ахборий маконида қанча веб-ресурс кўп бўлса, шунча яхши... Бироқ, айтиш лозимки, бу борадаги рақобат ҳали етарли даражада кучли эмас. Веб-сайтларни тушунадиган, фойдалана оладиганлар сони ҳам Ўзбекистонда 32 милион аҳоли яшашини ҳисобга олганда, анча кам.
 
Мамлакатимизда мавжуд сайтларга бутун дунёдагидек миллионлаб муштарийлар кириши керак... Афсуски, бизда мавжуд сайтларнинг деярли барчаси, бир хиллик касалига йўлиққан. Бу “касаллик”ни даволаш учун катта жўғрофий маконда кадрлар билан ишлашда маълум муолажалар амалга оширилса, яхши бўларди.
 
Танқидимга хафа бўлманглар, аммо давлатимизга сифатли, мазмунли, ҳаммабоп сайтлар керак. Сизларда машҳурларнинг ҳаёти ва ижоди билан боғлиқ мавзулар кўпайиб бормоқда. Икки кундан бери Тошкентда физикларнинг халхаро Симпозиуми бўлаётгани ҳақида фақатгина 3 та сайт хабар берди. Европа ва Америка ойга учиш, Марсда иморат қуриш, Россия Антарктидада илмни кучайтириб забт этаётган бир пайтда сизларда Райҳоннинг тўйи муҳокамаси бўлмоқда! Фарҳод жаноблари 29 октябрда қаерда бўлишлари қизиқдир, аммо, уларни ҳам энди тинч қўйинглар...
 
Тилагим, бошқа мавзуларни излашга, муштарийни ўйлантиришга интилинглар. Мен “Qalampir.uz” сайти янги, ҳеч кимникига ўхшамаган йўналишда ижод қилиши тарафдориман!
Умида Якубова

Теглар:Qalampir.uz Шерзод Қудратхўжаев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар