...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қудратхўжаев бошчилигидаги университет ОАВнинг чўнтаги ҳақида қайғуряпти


17:16, 15.09.2018 Жамият
 8 311

ОАВ ўз-ўзини боқа олиши, бировга қарам бўлмаслиги эса унинг мустақиллигини янада мустаҳкамлайди. Танқид ва таҳлил кучайишига сабабчи бўлади.

Янги ташкил этилган Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети талабаларга таълим бериш билан чекланиб қолмай, Ўзбекистон медиасида фаолият юритаётган ташкилотларнинг ходимлари малакасини ошириш устида ҳам қайғуряпти.
 
Куни кеча университет томонидан оммавий ахборот воситаларининг маркетолог, продюсер ва журналистларига “Медиа менежмент асослари” номли 4 кунлик семинар-тренинг ташкил этилди. Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ва “Deutsche Welle” академияси ҳамкорлигида ташкил этилган семинар-тренингда “Qalampir.uz” ходими ҳам иштирок этди.
 
Ўз-ўзини боқиш оммавий ахборот воситалари олдидаги энг катта масалалардан бири саналади. Баъзан энг зўр, деб эътироф этилган ОАВ маркетингни юритишда анча нўноқ бўлади. ОАВ ўз-ўзини боқа олиши, бировга қарам бўлмаслиги эса унинг мустақиллигини янада мустаҳкамлайди. Танқид ва таҳлил кучайишига сабабчи бўлади.


 
Кеча, 14 сентябрь куни тўрт кунлик семинар-тренинг якунига етди. “Deutsche Welle” академияси координатори Лидия Ранерт ва Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ректори Шерзод Қудратхўжаев семинар-тренинг иштирокчиларига махсус сертификатлар топширдилар. 

Теглар:Шерзод Қудратхўжаев Deutsche Welle Лидия Ранерт Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар