...
МЕНЮ
ONLINE TV

Видео: “Флоренс” АҚШ жанубига ёпирилди. Қурбонлар бор


17:33, 15.09.2018 Олам
 5 518

Довул Шимолий Каролина штатига зарар келтира бошлаган.

Аввалроқ, АҚШ соҳилларига “Флоренс” довули яқинлашаётгани ҳақида хабар берган эдик. У билан келаётган шамол тезлиги Саффир Симпсон шкаласида ўлчаганда соатига 200 километрдан ортиқ бўлган.
 
Кеча, 14 сентябрь куни “Флоренс” АҚШ соҳилларига етиб борди. Табиий офат Шимолий Каролина штатига ёпирилди. Довул сабаб ҳозиргача беш киши ҳалок бўлган.
 
Шамол тезлиги соатига 200 километрдан 130 километргача тушди. Метеорологлар “Флоренс”нинг даражаси пасайганини айтган бўлсалар ҳам у ҳам ҳаёт учун хавфли бўлиб қоляпти.
 
Довул кучли жала ва сув тошқинига сабаб бўлиши айтилган. Ҳозирда соҳилбўйи шаҳарлари сув остида қола бошлаган. Таъкидланишича, электр энергияси узилиб қолиши бўйича минглаб хабарлар келиб турибди.
 
Тахминларга кўра, табиий офатдан 10 миллион одам зарар кўриши мумкин.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Об-ҳаво Флоренс АҚШ довул 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!