Ленинград Давлат университети Президенти Ўзбекистонга келди.
Кеча, 17 октябрь куни А.С.Пушкин номидаги Ленинград давлат университети Президенти Вячеслав Николаевич Скворцов Шерзод Қудратхўжаев бошчилигидаги Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университетида меҳмон бўлиб, таълим даргоҳи фаолияти билан танишган эди.
Бугун, 18 октябрь куни Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ва А.С. Пушкин номидаги Ленинград Давлат университети ўртасида келишув имзоланди.
Ушбу келишувда кадрлар алмашинуви, университетнинг филиаллари, қўшма факултетлар ташкил этилиши ва илмий ишлар бўйича ҳамкорлик кўзда тутилган.