...
МЕНЮ
ONLINE TV

Президентдан аввал журналистлар АҚШга етиб борди


13:53, 11.05.2018 Жамият
 6 287

АҚШга “Ўзбекистон-24” телерадиоканали ходимлари ҳам етиб боргани айтилмоқда.

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 15-17 май кунлари илк расмий ташриф билан АҚШда бўлади.
 
Президент Мирзиёевнинг ташрифи олдидан Ўзбекистон делегациясининг бир қатор вакиллари, жумладан, ОАВ ходимлари аллақачон АҚШга етиб боргани бизга маълум.
 
Бу ҳақда биринчилардан бўлиб Халқаро пресс-клуб раҳбари Шерзод Қудратхўжев ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифасида хабар қолдирди.
 
У Нью-Йоркдаги Кеннеди аэропортидан сурат жойлаштириб, ижодий сафар бошланганини ёзади. Ушбу суратда эса Қудратхўжаевнинг ёнида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси  медиа маркази раҳбари сифатида фаолият юритиб келаётган Бобур Алихоновни кўриш мумкин.
 
Қолаверса, АҚШга “Ўзбекистон-24” телерадиоканали ходимлари ҳам етиб боргани айтилмоқда.
 
Дарвоқе, бир вақтлар Президент ташрифларини ёритишда пешқадам бўлган “UzReport” телеканали яна давлат раҳбари ташрифларини ёритувчи жамоа сафига қўшилди. “UzReport” ходимлари аллақачон АҚШда.

Теглар:Шавкат Мирзиёевнинг АҚШга ташрифи Шерзод Қудратхўжаев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар