Президент ташрифи бўйича ижтимоий тармоқларда фойдаланиш учун расмий ҳэштег ҳам танланган.
Ўзбекистон раҳбарининг ташрифидан олдин Президент Матбуот хизмати ва 80 нафар ОАВ ходимлари АҚШ бориб ўрнашди. Президент Матбуот котиби Комилжон Алламжоновнинг маълум қилишича, ташрифни ёритиш бўйича алоҳида ишчи гуруҳ тузилиб, Матбуот маркази ташкил этилган. Бу ҳақда у ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифасида шундай ёзади:
“Президент Матбуот хизмати Вашингтон шаҳрида Матбуот маркази ташкил этди. Бу марказ Президент Шавкат Мирзиёевнинг АҚШга расмий ташрифини кенг ва тезкор ёритишда журналистларга кўмаклашади. Бу ерда зарур маълумотлар тарқатилиб, ташриф натижалари бўйича матбуот анжуманлари ўтказиб борилади”.
Маълум қилинишича, Президент ташрифи бўйича ижтимоий тармоқларда фойдаланиш учун расмий ҳэштег ҳам танланган. Алламжонов #UzbUSA2018 қабул қилингани, фикр-мулоҳазаларни ушбу хэштег орқали ёзиб қолдиришни эслатган. Унга кўра, одатдагидек, ижтимоий тармоқлардаги хабарлар Матбуот хизмати томонидан доимий равишда мониторинг қилинади.