...
МЕНЮ
ONLINE TV

Солиқ қўмитасининг 14 йиллик раиси лавозимидан олинди


13:44, 11.05.2018 Жамият
 9 472

Бундан роппа-роса бир ой аввал эса Ботир Парпиевнинг сўроққа олингани ҳақида миш-мишлар тарқалганди ва бу гап-сўзлар ҳам рад этилди.

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 71 ёшли раиси Ботир Парпиевнинг лавозимидан озод этилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Маълумотни “Qalampir.uz”нинг ДСҚдаги ишончли манбаси тасдиқлади.
 
2004 йилдан буён Ўзбекистон солиқ сиёсати бошида бўлиб келаётган Парпиев бошқа лавозимида иш бошлагани ҳақида хабарлар тарқалган.
 
Аслида Ботир Парпиевнинг лавозимидан озод этилиши билан боғлиқ хабарлар 2017 йилнинг декабрь ойи охирларида болалаган эди. Унда ёзилишича, Парпиев ўз хоҳишида билан лавозимдан кетган. Кейинроқ, бу хабарлар ўз тасдиғини топмади.
 
Бундан роппа-роса бир ой аввал эса Ботир Парпиевнинг сўроққа олингани ҳақида миш-мишлар тарқалганди ва бу гап-сўзлар ҳам рад этилди. 

Теглар:Ботир Парпиев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар