Шу куни Миллий олимпия қўмитасида Ўзбекистон таэквондо WTF ассоциациясининг навбатдан ташқари сайлов Конференцияси бўлиб ўтди.
Жорий йилнинг 19 май куни у яна бир лавозимни тарк этди. Гап шундаки, у Ўзбекистон таэквондо WTF ассоциацияси президенти лавозимидан ҳам кетди.
Шу куни Миллий олимпия қўмитасида Ўзбекистон таэквондо WTF ассоциациясининг навбатдан ташқари сайлов Конференцияси бўлиб ўтди.
Кейин эса у таэквондо (WTF) ассоциацияси раҳбарлиги учун шу кунгача Ўзбекистон таэквондо (ITF) миллий ассоциацияси президенти лавозимида фаолият кўрсатиб келган Лазиз Сайдивалиевич Ҳасанов номзодини кўрсатди. Қизғин баҳс мунозаралардан сўнг Лазиз Ҳасанов номзоди қўллаб-қувватланди ва у Ўзбекистон таэквондо WTF ассоциацияси президенти лавозимига сайланди.
Ўз навбатида янги раҳбар олдига маълум талаб ва вазифалар қўйилди. Жумладан, Лазиз Ҳасанов қисқа вақт ичида терма жамоаларга иқтидорли спортчилар етказиб бериш тизимини қайта кўриб чиқиши, мураббийлар малакасини оширишга эътиборни кучайтириши, Осиё ва Олимпия ўйинлари каби нуфузли мусобақаларда ўзбекистонлик таэквондочиларнинг муваффақиятли иштирок этиши учун зарур чоралар кўриши керак бўлади.
Дарвоқе, Ўзбекистон таэквондо WTF ассоциацияси президенти ўзгарганига 3 кун бўлди, бироқ ташкилот сайтининг раҳбарият бўлимидаги маълумотлар ўзгаришсиз қолмоқда. Унда ҳам Парпиев президент сифатида кўрсатилган.