...
МЕНЮ
ONLINE TV

ДСҚ раиси Ботир Парпиев камомад сабаб сўроққа олиндими?


21:10, 10.04.2018 Жамият
 22 236

“Qalampir.uz” мазкур хабарга аниқлик киритиш мақсадида Давлат солиқ қўмитаси билан билан боғланди.

Ижтимоий тармоқлар ва халқаро ОАВда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси Ботир Парпиевнинг сўроқ қилинаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Унда маълум қилинишича, Парпиев солиқ идораларида аниқланган камомад сабаб сўроққа олинган. 

"Ўзбекистон Давлат солиқ қўмитасида йирик миқдорда камомад аниқланиши ортидан солиқ қўмитасининг бошлиғи, генерал Ботир Парпиев Ўзбекистон молия вазирлигининг Назорат-тафтиш бошқармаси ходимлари саволларига жавоб бермоқда", деб ёзилмоқда хабарларда. 

“Qalampir.uz” мазкур хабарга аниқлик киритиш мақсадида Давлат солиқ қўмитаси билан билан боғланди. 



Ташкилотдаги расмийларнинг маълум қилишича, интернетда тарқалган хабарлар қуруқ миш-миш. Давлат солиқ қўмитаси раиси Ботир Парпиев ўз ўрнида фаолиятини давом эттирмоқда. Қолаверса, солиқ идораларида камомад ҳам аниқланмаган. 

Эслатиб ўтамиз, 2017 йил декабрь ойининг охирида хорижий ОАВ ва ижтимоий тармоқларда ДСҚ раиси Ботир Парпиев Президентдан истеъфо сўраб, ариза билан мурожаат қилгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Орадан кўп ўтмай бу маълумот ҳақиқатдан йироқ экани маълум қилинди. 

Маълумот ўрнида, Ботир Парпиев Давлат солиқ қўмитаси раиси лавозимида 2004 йилдан буён фаолият юритиб келмоқда.

Теглар:Ботир Парпиев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар