...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шошилинч! Трамп энг яқин ёрдамчисини ишдан олди


20:30, 10.04.2018 Олам
 3 951

АҚШ Президенти кадрлар масаласида кескин қарорлари билан кўпчиликнинг муҳокамасига сабаб бўлмоқда.

Бугун, 10 апрель куни АҚШ Президенти Дональд Трамп Ички ишлар ва терроризмга қарши кураш вазири Томас Боссертни ишдан бўшатди. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилмоқда.
 
Оқ уй Матбуот хизматининг бу борада қуйидаги хабари эълон қилинди:
 
“Президент Томас Боссертнинг буюк давлатимиз хавфсизлиги йўлидаги садоқатидан миннатдор”.


 
Айтиш жоизки, Оқ уй мазкур истеъфонинг сабабларини маълум қилмаган.
 
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ, Трамп Миллий хавфсизлик бўйича ёрдамчиси Герберт Макмастерни лавозимидан озод қилганини хабар қилган эдик.
 
Хорижий ОАВга кўра, АҚШ Президенти жорий йил бошидан бери атрофига урушга мойил ва ҳар қандай вазиятларда кескин, аммо тўғри қарор чиқара оладиган ёрдамчиларни тўпламоқда.
 
Трамп ҳар қандай муҳим шахс бўлмасин, кутилган позицияга мувофиқ иш юритмаса, ўрнига бошқа номзодни тайинламоқда.
 
Хусусан, Давлат котиби Рекс Тиллерсоннинг ишдан олиниши кўпчилик учун кутилмаган қарор бўлган эди.
Икром Раҳмон

Теглар:Трамп истеъфо 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!