...
МЕНЮ
ONLINE TV

Гулбаҳор Эрқулова: “Qalampir.uz”ни танқид қилди”


15:57, 11.11.2016 Жамият
 5 464

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Гулбаҳор Эрқулова “Qalampir.uz” сайтидаги ўзи кўрган камчиликлар ҳақида гапирди.

Бугун “Qalampir.uz” ўз фаолиятини бошлаганига бир йил тўлди. Бу вақт мобайнида кўплаб давлат ва жамоат ташкилотлари, маданият ва санъат вакиллари, тадбиркорлар, спортчи, ҳуқушунос, психолог, қўйингки, жамиятда ўз ўрнини топган кўплаб соҳа вакиллари билан мустаҳкам ҳамкорликни йўлга қўйдик. Уларнинг фаолиятимиз ҳақидаги фикрлари эса биз учун жуда қизиқ. Навбатдаги суҳбатдошимиз эса Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Гулбаҳор Эрқулова бўлди.
 
Гулбаҳор Эрқулова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист: 
 
— Аввало, сайтни 1 ёши билан табриклайман. Келаси 10 йиллигида ҳам суҳбатлашиш насиб этсин.
 
Сайт ҳақида фикр билдирадиган бўлсам, умумий жиҳатдан яхши. Айниқса, сўнгги вақтларда юксалиш борлигини яққол сезяпман. Аслида сайтни ҳар куни кузатиб бораман. Дунё хабарлари ёки маҳаллий янгиликлар очиқ-ойдин ёритилиши, камчиликлар ҳақида ёзилиши эътиборимни тортади. Ана шундай холисона фикр билдириш, эркин ва демократик руҳдаги мақолалар кўпроқ ёзилса, мақсадга мувофиқ бўларди. Чунки халқ айнан шундай хабарларни кутади. 
 
Яна бир алоҳида эътироф этмоқчи бўлган фикрим бор. Балки буни камчилик деб айтарман, балки таклифдир, лекин буни инобатга олишингизни сўрардим. Сайтда шоу-бизнесга алоҳида ўрин берилган. Лекин шу бўлим чеклангандек гўё. Фақат бир хил ижодкорлар ҳақида ёзилади. Ютуқ бўлса олқишланади, камчилик бўлса танқид қилинади. Бу яхши, албатта. Баъзи хонандалар танқидлардан тўғри хулоса чиқарганини ҳам гувоҳи бўлганман. Лекин қани бизнинг ҳақиқий маънодаги санъат вакилларимиз ҳақидаги маълумотлар? Миллий санъатимизни унутиб қўймадингларми?
 
Интернет сайтларини асосан ёшлар кузатади. Демак, бугунги кундаги ёшларга миллий санъат қадрини англатиш сизларнинг вазифангиз. Бугун фақат  икки нафар бастакор билан, иккита шоир ижод қилмайди-ку... Санъатимиз илдизлари бўлган буюк инсонлар, ҳақиқий истеъдодлар деярли ёдга олинмаяпти. Ана шу жиҳатга эътибор қаратишингизни сўраган бўлардим.
Дурдона Расулова

Теглар:Гулбаҳор Эрқулова Qalampir.uz 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар