...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шерзод Қудратхўжаев ва Халқаро пресс клуб эфирга қайтади?


10:13, 14.09.2017 Жамият
 5 230

Эртадан Халқаро пресс клуб жонли эфирга чиқишни бошлайди.

Ижтимоий тармоқларда 23 август куни соат 11:00 да Халқаро пресс клубнинг Халқ таълими вазирлиги вакиллари иштирокида бўлиб ўтадиган сессияси жонли эфирда узатилмаслиги мумкинлиги ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди. Ва бу ўз тасдиғини топиб, ушбу санадан сўнг Халқаро пресс клуб жонли эфирга чиқмади. Ушбу ҳолат юзасидан турли изоҳлар берилиб, сентябрь ойидан жонли эфирга чиқиш қайта тикланиши айтилди.
 
Эртага, 15 сентябрь куни соат 11:00 да Халқаро пресс клубнинг навбатдаги сессияси ташкил этилади. Энг қизиғи, ушбу сессия тўғридан-тўғри эфирга узатилиши кутилмоқда.
 
15 сентябрда ташкил этилиши режалаштирилган Пресс клуб сессиясида модератор сифатида Шерзод Қудратхўжаевнинг иштирок этиши кутилмоқда. Бу ҳақда таҳририятимизга яқин манбаа хабар берди.
 
Эртанги сессия “Бизнес омбудсман” фаолияти бўйича бўлиши ҳамда унда спикерлар сифатида Савдо саноат палатаси раиси Адҳам Икрамов, Адлия вазирлиги раҳбарияти ва Ўзбекистоннинг таниқли тадбиркорлари иштирок этиши мумкинлиги айтилди.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Халқаро пресс клуб Бизнес омбудсман 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар