Асосий фаолияти китоб савдоси бўлган тадбиркорлар 2020 йил 1 январгача ягона солиқ тўловини тўлашдан озод этилади.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари ҳар бир шаҳар ва туманда китоб савдосига ихтисослашган дўконларни ташкил этиш, уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида тадбиркорлик субъектларига фойдаланилмаётган давлат мулки объектларини текин фойдаланиш учун берилишини таъминлайди.
Юридик шахс мақомидаги тадбиркорларнинг савдо айланмасида китоб сотиш улушининг ҳажми 70 фоиздан кўп бўлган ҳолларда тадбиркорларнинг алоҳида статистик ҳисоби юритилади ва улар 2020 йил 1 январга қадар ягона солиқ тўловини тўлашдан озод этилади.
Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва бошқа оммавий ахборот воситалари шу йўналишда мунтазам равишда махсус кўрсатув ва эшиттиришлар, мақолалар тайёрлайди.