...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев йил сўнггига қадар Жанубий Корея ва Японияга боради


19:03, 29.09.2017 Жамият
 2 355

Ушбу маълумот ҳақида Халқаро пресс клубнинг навбатдаги сессиясида маълум қилинди.

Бугун, 29 сентябрь куни соат 11:20да бошланган Халқаро пресс клубнинг навбатдаги сессиясида Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов, Сенатор Алишер Курманов ҳамда АҚШ, Қозоғистон, Қирғиз, Афғонистон мамлакатларининг Ўзбекистондаги элчихонаси вакиллари иштирок этдилар.
 
Ушбу сессия Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг АҚШга бўлган ташрифи доирасида ўзбек дипломатиясининг ютуқларига бағишланди.
 
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йилда Жанубий Корея ва Японияга ташрифи амалга оширилиши ҳақида айтиб ўтди.
 
Аввалроқ, Шавкат Мирзиёевнинг ноябрь ойида Корея Республикасига ташриф буюриши ҳақида маълум қилинган эди. Японияга уюштирилиши режалаштирилган ташриф борасида аниқ маълумотлар берилмаган.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Шавкат Мирзиёев Халқаро пресс клуб Жанубий Корея Япония 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар