...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шерзод Кудбиев : “Пахта мавсумидаги катта хато иқтисодий рағбатнинг бўлмагани”


19:02, 08.09.2018 Жамият
 11 358

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири бу йил теримчилар учун жуда яхши ҳақ тўланишини таъкидлади.

Аввалроқ, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигида “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида мажбурий меҳнатга қарши олиб борилаётган чора-тадбирлар” мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Ушбу анжуманда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Шерзод Кудбиев иқтисодий рағбатнинг етарли бўлмаганлиги аввалги йилларда одамларнинг пахта теримига чиқишни истамаслигининг асосий сабаби эканини қайд этди.
 
Вазирнинг сўзларига кўра, бу йилги пахта терими мавсумида теримчилар билан боғлиқ муаммолар юзага келмаслиги учун давлат бюджетидан 1 трлн сўм атрофида дотация ажратилган.
 
Эндиликда пахта ҳосили мавсумида устамалар билан бирга ҳисоблаганда биринчи теримда 1 кг пахта учун 650 сўм, иккинчи теримда 850 сўм, учинчи теримда 1000 сўм ҳақ тўланади.
 
Эслатиб ўтамиз, Вазирлар Маҳкамаси қарори билан жорий йил пахта теримида қанча ҳақ тўланиши белгилаб берилганди. Қарорда устамалар тўлаш ҳам қайд этилган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Пахта-2018 Шерзод Кудбиев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар