...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шайхонтоҳур туманига янги ҳоким тайинланди


20:33, 11.12.2017 Жамият
 5 378

Баҳодир Ғоибназаров муқаддам Олмазор тумани ҳокими лавозимида фаолият олиб борган.

Аввалроқ, 2017 йилнинг 25 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг мажлиси бўлиб ўтгани ва бу мажлисда Баҳодир Ғоибназаровнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси ва Дониёр Абдуқодировнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати ваколатларини улар ўз ваколатларини зиммасидан соқит қилиш ҳақида берган ёзма аризаларига биноан муддатидан илгари тугатиш тўғрисида қарорлар қабул қилингани ҳақида хабар берган эдик.

Бугун, 11 декабрь куни Баҳодир Ғоибназаров Шайхонтоҳур тумани ҳокими лавозимида ўз иш фаолиятини бошлади.

1997 йилда Тошкент давлат қишлоқ хўжалиги университетини тамомлаган Баҳодир Ғоибназаров, 2005 йилда Ўзбекистон миллий университетида ҳам сиртқи йўналишда ўқиган. Мутахассислиги бўйича иқтисодчи, юрист ҳисобланади. 
Сиёвуш Тўрахўжаев

Теглар:Баҳодир Ғоибназаров Шайхонтоҳур тумани Ҳоким 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар