...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шаҳрам Ғиёсов ва Муроджон Аҳмадалиев иккинчи жангини қачон ўтказади?


10:32, 16.03.2018 Спорт
 3 014

Ҳар икки боксчи ҳам дастлабки профессионал жангларини муддатидан олдин ғалаба билан якунлашганди.

Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси ва “Uzbek Tigers” жамоасининг собиқ аъзолари Муроджон Аҳмадалиев ва Шаҳрам Ғиёсов профессионал рингдаги илк жангларини Нью-Йоркда ўтказишган эди.
 
Жангларда Шаҳрам Ғиёсов аргентиналик Николас Веласкесни, Муроджон Аҳмадалиев ҳам яна бир аргентиналик боксчи Давид Пазгани муддатидан олдин мағлуб этишган.
 
Эндиликда Шаҳрам ва Муроджоннинг профессионал боксдаги навбатдаги жанги қачон ўтказилиши аниқ бўлди.
 
“The Real Deal Boxing” va “Мир бокса” компаниялари томонидан ташкиллаштириладиган бокс кечаси “Kings Theater” аренасида 21 апрель куни бўлиб ўтади.
 
Ҳозирча ўзбекистонлик боксчиларга қайси боксчи рақиб бўлиши ҳақида аниқ маълумотлар йўқ. Бироқ, тез орада Шаҳрам ва Муроджоннинг профессионал боксдаги навбатдаги рақиблари ким бўлиши эканлиги ҳақида маълумот бериб ўтамиз.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Шаҳрам Ғиёсов Муроджон Аҳмадалиев бокс 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!